«давлат тили» тегли мақолалар


Тил масаласи жамиятимизни бўлиб юбориши керак эмас
17 феврал 2024, 11:07

Тил масаласи жамиятимизни бўлиб юбориши керак эмас

Шерзодхон Қудратхўжа яшаб турган мамлакати тилини билмайдиганлар ҳақида айтган фикрлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Давлат Умаров ўз мақоласида жамиятда бўлинишларга йўл қўйиб бўлмаслиги ва муаммоларни ечишда масъулиятни олишдан қочмаслик муҳимлиги ҳақида мулоҳаза қилади.

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилди
28 апрель 2023, 09:42 1

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилди

Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бекор қилинган Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти 4 ой ўтиб қайта ташкил этилди.

«Давлат тили: 33 йиллик жавобсиз савол». Фақат 21 октябрдагина эсланадиган муаммолар
27 октябр 2022, 12:00

«Давлат тили: 33 йиллик жавобсиз савол». Фақат 21 октябрдагина эсланадиган муаммолар

Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганига 33 йил бўлди. Аввалига қадамлар дадил ташланди, кейинчалик эса қонун қайта-қайта таҳриланадиган, вазифалар ортга суриладиган, сал ўтиб амалга ошмайдиган бўлиб қолди. «Газета.uz» 21 октябрдагина эсланадиган ўзбек тили ҳақида зиёлилар фикрини сўради.

Ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифа — президент
21 октябр 2022, 10:12

Ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ва сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифа — президент

Шавкат Мирзиёев 21 октябрь — давлат тили байрами билан ўзбек халқини табриклади. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларининг тилини ўзбекчалаштириш, ўзбек ва хорижий тиллар бўйича луғат ҳамда сўзлашгичларнинг янги авлодини яратиш кечиктириб бўлмас вазифадир, дея таъкидлади президент.

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади
22 ноябр 2021, 12:35

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади

Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. Мазкур ҳолатга бошқа ҳеч ким изоҳ бермади.

Товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида кўрсатиш шарт этиб белгиланмоқда
12 октябр 2021, 12:09

Товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида кўрсатиш шарт этиб белгиланмоқда

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида тақдим этиш шартлиги акс этган қонун лойиҳасини маъқуллашди. Ҳужжат Сенатга юборилди.

Тошкентнинг Миробод туманида 500 дан зиёд пешлавҳалар «тўғриланди»
28 июл 2021, 18:50

Тошкентнинг Миробод туманида 500 дан зиёд пешлавҳалар «тўғриланди»

Тошкентнинг Миробод туманида бир қатор кўчалардаги 500 дан зиёд ташқи ёзувлар ва ахборот матнлари «Давлат тили тўғрисида"ги қонунга мослаштирилди. Жумладан, «Beauty salon», «Слоённая самса», «Аптека» каби ёзувлар ўзбекчалаштирилди.

Юнусободда 1000 дан ортиқ пешлавҳа ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди
8 июл 2021, 17:55

Юнусободда 1000 дан ортиқ пешлавҳа ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида беш ой ичида 1000 дан ортиқ пешлавҳа, реклама ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди. Бу «Реклама тўғрисида"ги қонун талабларини бузиши мумкин.

Сенаторлар давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади
26 июн 2021, 13:09

Сенаторлар давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш маъқулланди. Янги таҳрирдаги қонунда бир қатор янги нормалар мавжуд.

Давлат тили атрофидаги баҳслар — fact-checking
1 май 2021, 12:27 3

Давлат тили атрофидаги баҳслар — fact-checking

Давлат тили тўғрисидаги баҳс ва мунозараларда турли хил хорижий мамлакатларнинг бу борадаги қонунчилиги ва талаблари мисол қилиб келтирилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу давлатлар тажрибасини fact-checking асосида таҳлил қилди.

Айирувчи эмас, бирлаштирувчи тил лозим…
29 апрель 2021, 18:00 2

Айирувчи эмас, бирлаштирувчи тил лозим…

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат органларига фақат давлат тилида мурожаат қилиш таклифи маъқулланмаганлиги ижтимоий тармоқларда ва депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Давлат тили мақоми бўйича халқаро тажриба, ўзбек тилини ўрганиш бўйича шароитлар ва давлат тили мавқеи тўғрисида — «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг мақоласида.

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида
29 апрель 2021, 15:24 1

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, ўзбек тили фақат давлат билан ишлайдиганлар учун мажбурий бўлиши керак. Парламент аъзоси, шунингдек, жамиятда тил билан боғлиқ дискриминация мавжудлигини тан олди ва расмийлар орасида вазиятга шовинистик нигоҳ билан қарайдиганлар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади
28 апрель 2021, 12:50 2

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.

«Бир тилни барча учун мажбурий «халқ тили»га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев
21 апрель 2021, 11:34 3

«Бир тилни барча учун мажбурий «халқ тили»га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев

«Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳеч қайси миллат вакилини камситмаслигини, «лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак"лигини таъкидлади. Депутат Расул Кушербаев масала фақатгина давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганлигини эслатди. «Кўп миллатли мамлакатда давлат тили масаласини фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри», — дейди у.

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда
27 январ 2021, 12:47

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳақидаги моддага ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, давлат тилини менсимаслик учун жарима миқдори оширилади.

2023 йилдан давлат тилини билиш бўйича сертификат раҳбарларга мажбурий этиб белгиланиши мумкин
16 ноябр 2020, 10:50

2023 йилдан давлат тилини билиш бўйича сертификат раҳбарларга мажбурий этиб белгиланиши мумкин

2023 йилдан раҳбар кадрлар ўзбек тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, мансабдорлардан ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг